Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Август, 2026   |   15 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:21
Қуёш
05:45
Пешин
12:24
Аср
17:06
Шом
19:07
Хуфтон
20:26
Bismillah
28 Август, 2026, 15 Рабиъул аввал, 1448

Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди 

13.02.2026   30917   1 min.
Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди 

Шу йил 13 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Афғонистон Фанлар академияси Таржима маркази раҳбари Азизуллоҳ Шинворий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 
 

Мулоқот давомида Амударёнинг икки соҳилида яшаётган қардош халқларни азалдан ягона дин, муштарак тарих ва эзгу мақсадлар бирлаштириб келаётгани, кейинги йилларда ушбу қўшничилик муносабатлари янги босқичда мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, давлатимиз Раҳбари томонидан Афғонистонда тинчлик ва осуда ҳаётни қарор топтиришга қаратилган халқаро ташаббуслари бугун ўз мевасини бераётгани, икки давлат уламолари ўртасидаги ташрифлар эса ўзаро алоқаларни янада жипслаштираётгани таъкидланди.


Шунингдек, меҳмонларга Диний идоранинг 80 йиллик бой тарихи, Фатво маркази фаолияти ва юртимиздаги диний таълим тизими ҳақида батафсил маълумот берилди. 


Ўз навбатида, Азизуллоҳ Шинворий Ўзбекистонга бўлган юксак эҳтиромини изҳор этиб, бу заминни нафақат буюк алломалар ватани, балки ноёб илмий асарлар, муборак зиёрат ва қадамжолар макони сифатида қадрлашини билдирди. Шунингдек, пойтахтимизда ўтган Бурҳонуддин Марғиноний илмий меросига бағишланган халқаро конференция доирасидаги учрашувлар икки халқ илм аҳллари учун ғоят манфаатли бўлаётганини эътироф этди.


Учрашув якунида томонлар илм-маърифат ва Ислом дини равнақи йўлида ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар. Мартабали меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг эсдалик ҳадялари топширилди. 


Мазкур учрашувдан сўнг мартабали меҳмонлар Ҳазрати имом мажмуаси, хусусан, Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиш билан бирга Тошкент ислом институти фаолияти билан яқиндан танишилди.  


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди  Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди  Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди  Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди  Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди  Диний идорада Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказилди 
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

19.08.2026   41365   1 min.
Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

Уларга мактаб кийимлари, пойабзал ва рюкзаклар бепул берилди.

Хайрия акцияси Тошкўприк масжиди имоми Дониёр Матлабов ташаббуси билан ўтказилди, хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашри.

Масжид аҳли ва ҳомийлар кўмагида 35 та эҳтиёжманд оила фарзандлари учун янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун барча зарур нарсалар харид қилинди. Совғалар мактаб ўқувчиларига топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари