Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Март, 2026   |   7 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:56
Қуёш
06:15
Пешин
12:33
Аср
16:52
Шом
18:46
Хуфтон
19:59
Bismillah
27 Март, 2026, 7 Шаввол, 1447
Янгиликлар

19.02.2026   7448   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди

27.03.2026   1266   1 min.
Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди

#xabar #muftiy

Жорий йилнинг 24 март куни Швеция парламентида Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлари, бағрикенглик муҳити ва миллатлараро ҳамжиҳатлик борасида амалга ошираётган ишларига бағишланган семинар-тақдимот ўтказилди.  


Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов, шунингдек, юртимиздаги диний конфессия етакчилари, элчихона ва соҳа вакиллари иштирок этишди. 


Швеция томонидан эса, парламент аъзолари, элчилар, маданият маркази вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, экспертлар, ватандошлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари – жами 120 нафар иштирокчи қатнашди.


Тақдимотда давлатимиз томонидан диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш, турли миллат ва элатлар ўртасида дўстликни янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар,  диний конфессия вакиллари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар ҳамда илгари сурилган эзгу ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганига урғу қаратилди.


Семинарда Ўзбекистонда сўнгги йилларда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу йўлда аҳолининг диний-маърифий саводхонлигини ошириш, ёш авлодни турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш бўйича мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилаётгани баён этилди.

Семинар асносида хорижлик мутахассислар ва иштирокчилар билан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Халқаро ҳамжамият вакилларини қизиқтирган саволларга соҳа масъуллари томонидан асосли жавоблар берилди.


Халқаро семинар иштирокчилари Ўзбекистондаги динлараро мулоқот, бағрикенглик муҳити ва тинчликсеварлик сиёсати нафақат минтақа, балки бутун дунё учун намуна эканини таъкидлади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди
Дунё янгиликлари