Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448

Ҳамдардлик билдирамиз

23.02.2026   14307   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси  Сирдарё вилояти вакиллигининг "Ҳаж-умра" масалалари бўйича мутахассиси, Гулистон шаҳар "Исо уғли Мусо" жоме масжиди имом-хатиби Баҳодир домла Суюнбоевга падари бузруквори Содиқжон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.
 

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг охиратларини обод айлаб, жаннатдаги даражаларини юксак қилсин. 


Ҳақ таоло марҳум отахоннинг барча яқинларига, хусусан, Баҳодир домла Суюнбоевга чиройли сабр берсин.


Жаноза бугун, 23 февраль куни соат 14:00 да Янгийўл тумани "Саховат" маҳалласи Янги турмуш кўчасида марҳумнинг хонадонида ўқилади.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг». 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

28.08.2026   9421   1 min.
Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

 

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари