Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Август, 2026   |   7 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:37
Пешин
12:26
Аср
17:15
Шом
19:19
Хуфтон
20:41
Bismillah
20 Август, 2026, 7 Рабиъул аввал, 1448

Салавот айтишнинг 40 та фойдаси

25.02.2026   13868   7 min.
Салавот айтишнинг 40 та фойдаси

САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИ

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

Z «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! Сизлар ҳам унга салавот ва салом айтингиз!»

(Аҳзоб сураси 33/56 оят).

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ

РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

¯   «Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва

қаерда бўлса ҳам хорланади:

– менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;

– Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;

– ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган».

 

 

САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИ:

1)       Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг амрига итоат, бўйсуниш бор.

2)       Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Икки салавотнинг фарқи бўлса ҳам.

3)       Малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.

4)       Бир марта салавоти эвазига салавот айтувчига Аллоҳ таолодан ўнта салавот ҳосил бўлади.

5)       Банда салавот сабаб ўн даражага кўтарилади.

6)       Салавот айтувчига ўнта савоб-ҳасанот ёзилади.

7)       Салавот айтувчидан ўнта гуноҳи ўчирилади.

8)       Салавот – дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.

9)       Салавот айтувчи Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлади.

10)       Салавот айтиш – гуноҳлар мағфират қилиниши сабабларидан биридир.

11)       Аҳамиятли ишларида салавот айтувчи бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.

12)       Салавот айтувчи Қиёмат куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.

13)       Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.

14)       Ҳожатлари салавот сабабидан раво бўлади.

15)       Аллоҳ ва фаришталари салавот айтувчи бандага салавот йўллайдилар.

16)       Салавот айтувчи салавот сабабли покланади.

17)       Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етади.

18)       Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот топади, қутулади.

19)       Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.

20)       Айтган салавотига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олиб, жавоб қайтарадилар.

21)       Салавот айтишда банда ҳожатларини сўраши бор.

22)       Салавот айтувчи фақирлик-қашшоқликдан сақланади.

23)       Салавот айтувчи банда бахилликдан қутулади.

24)       Салавот айтувчи хор-зор бўлиб, хўр бўлиб қолишдан, дуоибад касофатидан омонда бўлади.

25)       Салавот – айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.

26)       Салавот айтишда Аллоҳ таолодан Унинг Ҳабибига мақтов сўраш бор.

27)       Гапирадиган гаплари ва бошқа сўзлари комил бўлади.

28)       Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлади.

29)       Салавот айтувчи жафодан, бегоналикдан узоқ бўлади .

30)       Салавот айтувчи осмонлар-у ер аҳли ўртасида Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлади.

31)       Салавот айтиш билан банда баракот соҳиби бўлади.

32)       Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг раҳматига ноил бўлади.

33)       Салавот айтувчида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлади.

34)       Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломга суюкли бўлади.

35)       Салавот – ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.

36)       Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчининг исми кўрсатилади.

37)       Сирот кўпригида собитқадам бўлади.

38)       Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилган бўлади.

39)       Салавотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.

40)       Салавот – дуодир!

Иброҳимжон домла Иномов

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

20.08.2026   9607   1 min.
Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

Хабар берганимиздек, 19-20 август кунлари Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 19 август куни иштирокчилар кутиб олиниб, уларнинг Ислом цивилизацияси марказига саёҳати ташкил этилди. Ташриф давомида меҳмонлар марказнинг бой экспозициялари, Қуръони карим зали, нодир қўлёзмалар ҳамда буюк аждодларимизнинг илмий меросига бағишланган бўлимлар билан яқиндан танишди. Айниқса, замонавий мультимедиа лойиҳалари ва тарихий экспонатлар уларда чуқур таассурот қолдирди.

Устозлар Марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ислом маърифатини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бўлишди. Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишди.

Оқшомда Ислом цивилизацияси маркази биносида маърифий дастур – mapping намойиш қилинди.

Мазкур тадбирлар ислом цивилизацияси меросини тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириб, янги босқичга олиб чиқишда салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари