Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини давом эттираверсин. Чунки Аллоҳ уни таомлантирибди ва ичирибди, холос", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Ким бир дарахт экса ва у мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).