Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб еса ёки ичса, рўзасини давом эттираверсин. Чунки Аллоҳ уни таомлантирибди ва ичирибди, холос", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан саховатпеша ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 24-сон “Нурли маскан” кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида интернатда таълим олаётган болажонларга 120 дона кузги спорт кийимлари эҳсон қилинди.
Ушбу хайрия тадбири орқали болажонларнинг кузги мавсумни янада қулай ва хушкайфиятда қарши олишларига кўмаклашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати