Рамазон Қуръони карим нозил бўлган, инсон қалбини поклайдиган, нафсини жиловлайдиган, гўзал фазилатларни намоён этадиган ой. Шу боис, бу муборак ойнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билиб, солиҳ амаллар, тоат-ибодат ва яхшиликлар ила ўтказишимиз лозим. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Байҳақийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “У (Рамазон) мўмин учун ғаниматдир”, деб қутлуғ ойдан унумли фойдаланишга чақирганлар.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан саховатпеша ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 24-сон “Нурли маскан” кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида интернатда таълим олаётган болажонларга 120 дона кузги спорт кийимлари эҳсон қилинди.
Ушбу хайрия тадбири орқали болажонларнинг кузги мавсумни янада қулай ва хушкайфиятда қарши олишларига кўмаклашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати