Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

Агар рўзадор тилини тиймаса…

02.03.2026   15080   1 min.
Агар рўзадор тилини тиймаса…

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: Биз солиҳ зотларни топдикки, улар ибодатни фақат рўза тутиш ёки намоз ўқишда эмас, балки одамларнинг обрўсига (тил билан) тегишдан тийилишда деб билардилар. Зеро, тунлари қоим ва кундузлари рўзадор бўлган киши агар тилини сақламаса, Қиёмат куни муфлислардан бўлиб қолади” (Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ. “Ат-Тамҳид”).

“Муфлис” – мол-мулкидан айрилган, касодга учраган (банкрот) одам.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжоннинг табаррук қадамжолари зиёрат қилинди

16.09.2026   16119   1 min.
Озарбайжоннинг табаррук қадамжолари зиёрат қилинди

Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.

Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.

 Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари