Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Август, 2026   |   17 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:24
Қуёш
05:47
Пешин
12:24
Аср
17:04
Шом
19:04
Хуфтон
20:23
Bismillah
30 Август, 2026, 17 Рабиъул аввал, 1448

Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди

04.03.2026   19235   1 min.
Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан аҳоли билан ўтказилаётган очиқ ва самимий мулоқотлар фуқароларнинг муаммоларини бартараф этишда муҳим омил бўлмоқда. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида кўплаб масалалар жойида ва ижобий ҳал этилмоқда.  
 

Хусусан, бугун, 4 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Мулоқот давомида имом-хатиблар фаолияти, ҳаж ва умра зиёратлари, диний таълим тизими, оилавий муносабатлар ҳамда ижтимоий кўмакка оид мурожаатлар кўриб чиқилди. 


Қабулда оилавий масалалар юзасидан келганларга шаръий ечимлар ва зарур маслаҳатлар берилган бўлса, моддий ёрдам сўраган фуқароларга белгиланган тартибда амалий кўмак кўрсатилди. 


Бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган юртдошларимиз Диний идора раҳбариятига миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилишди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).


Шу каби қабул жараёнлари ҳар ҳафтанинг чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг барча ҳудудий вакилликлари ва жоме масжидларида имом-домлалар томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди Қабул жараёнида мурожаатларга амалий ечим берилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

19.08.2026   43653   1 min.
Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

Уларга мактаб кийимлари, пойабзал ва рюкзаклар бепул берилди.

Хайрия акцияси Тошкўприк масжиди имоми Дониёр Матлабов ташаббуси билан ўтказилди, хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашри.

Масжид аҳли ва ҳомийлар кўмагида 35 та эҳтиёжманд оила фарзандлари учун янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун барча зарур нарсалар харид қилинди. Совғалар мактаб ўқувчиларига топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари