Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
«Роббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга "уф!.." дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут» (Исро сураси, 23-24-оятлар).