Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448
Янгиликлар

Фахрий имомларга Президент совғалари топширилди

10.03.2026   15904   1 min.
Фахрий имомларга Президент совғалари топширилди

 

 

Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоялари асосида бу муборак ойда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаяпти.

Шу йил 6 март куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида кўп йиллар имом-хатиб бўлиб ишлаган, диний соҳа равнақига муносиб ҳисса қўшган ҳар бир фахрий имомга давлатимиз Раҳбарининг  совғалари – 10 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. 

Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, «Вақф» хайрия жамоат фонди вакили қатнашиб, омонатларни ўз эгаларига етказдилар.

– Аллоҳга шукрлар бўлсинки, фахрий имомлар қадрлаган даврда яшаяпмиз, – дейди Шайх Абдулазиз Мансур. – Ҳурматли Юртбошимизнинг бундай эътибор ва ғамхўрликларидан бошимиз кўкка етди. 
Уламолар қадрланган юртга барака ёғилади. Илоҳим, азиз Ватанимиз бундан-да тараққий этаверсин.

Президентимизнинг мукофотларини олган фахрий имомлар Юртбошимиз ҳақларига, юртимиз, элимиз файза баракага тўлишини тилаб хайрли дуолар қилишди.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Фахрий имомларга Президент совғалари топширилди Фахрий имомларга Президент совғалари топширилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

10.08.2026   7117   1 min.
Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳонлар ўтказилади

Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
 

Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;

  • Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;

  • Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.


Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.


Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари