Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”.
Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин.
#tabrik
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"
"Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.
Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!