Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Август, 2026   |   8 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:12
Қуёш
05:38
Пешин
12:26
Аср
17:14
Шом
19:18
Хуфтон
20:39
Bismillah
21 Август, 2026, 8 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Хива шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

31.03.2026   16178   1 min.
Хива шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

Хива шаҳар "Сайд Ниёз Шоликор" жоме масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келаётган Бектемир Ходжаев Хива шаҳар бош имом-хатиби ва ушбу масжид имом-хатиби этиб тайинланди.

 

Маълумот учун: Бектемир Исмоилович Ходжаев 1977 йилда Хива туманида таваллуд топган. 2001 йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган. Ўтган давр мобайнида (2001–2026 йиллар) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида турли масъул лавозимларда самарали фаолият юритган.

 

Аллоҳ таолодан Бектемир Ходжаевга келгуси хайрли ишларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилади. 

 

Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Хива шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди Хива шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди Хива шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжонлик журналистлар Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

21.08.2026   490   1 min.
Озарбайжонлик журналистлар Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

"Report" хабарига кўра, ташриф Ўзбекистон бўйлаб медиа-тур доирасида бўлиб ўтди.

Имом Бухорий мақбараси Самарқанд вилоятидаги энг муҳим маънавий ва тарихий обидалардан биридир.

Ташриф давомида Озарбайжон оммавий ахборот воситалари вакиллари Имом Бухорий мақбараси, масжид, музей ва кутубхона вазифасини бажарувчи хонани ўз ичига олган ёдгорлик мажмуаси ҳудуди билан танишди. Журналистларга мажмуанинг яратилиш тарихи, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, унинг ислом илм-фанидаги алоҳида ўрни ҳақида сўзлаб берилди.

Медиа-тур иштирокчилари мажмуанинг музей қисмига алоҳида эътибор қаратди. Бу ерда ислом маданияти ва Имом Бухорий меросига оид қўлёзмалар ва турли тарихий материаллар тақдим этилган. Шунингдек, музейда турли мамлакатлар вакиллари томонидан мажмуага совға қилинган Қуръони карим нусхалари ҳам сақланади.

Иштирокчиларга мажмуа турли мамлакатлардан келган диндорлар учун зиёратгоҳ ва алломанинг маънавий меросини асраб-авайлашнинг муҳим маркази эканлиги ҳақида сўзлаб берилди. Журналистлар мажмуанинг меъморий хусусиятлари ва ташриф буюрувчилар учун яратилган замонавий инфратузилма билан ҳам танишди.

Имом Бухорий энг нуфузли ислом уламоларидан бири ва ислом анъанасидаги энг муҳим ҳадис тўпламларидан бири бўлган "Саҳиҳ ал-Бухорий" ҳадислар тўпламининг муаллифи ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари