Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Апрел, 2026   |   21 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:30
Қуёш
05:52
Пешин
12:29
Аср
17:02
Шом
19:01
Хуфтон
20:17
Bismillah
10 Апрел, 2026, 21 Шаввол, 1447

Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса...

01.04.2026   8443   1 min.
Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Воқеа сурасини 40 кун ўқиш ҳақида сўрамоқчи эдим. Унда ҳар куни ўша куннинг сони бўйича ўқилади дейилган, яъни биринчи кун битта, иккинчи кун иккита, шу тарзда ўқиб борилиб, қирқинчи кун 40 та, жами 818 марта ўқилар экан. Шундай қилинса, ҳожатлар раво бўлар экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз.


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Динимизда бундай шаклда кўрсатма келмаган. Яъни, Воқеа сурасини 40 кун давомида муайян ададда ўқилсин ёки шундай қилинса, ҳожатлари раво бўлади каби гаплар ишончли диний манбаларда зикр қилинмаган. Албатта, шом намозидан кейин воқеа сурасини ўқиган одам камбағаллик кўрмаслиги ҳақида машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис бор. Лекин мазкур ҳадисда бир марта ўқиш ҳақида гап боради.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, унга зинҳор фақирлик етмайди”, деганлар.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қизларига ҳар кеча у(сура)ни ўқишга буюрар эди (Имом Байҳақий “Шўъабул иймон”да ривоят қилган).

Ўқимоқчи бўлган одам мана шу ҳадисга амал қилиб, ҳар кеча мазкур сурани ўқишга одатланса, мақсадга мувофиқ йўл тутган бўлади ҳамда ҳадисдаги фазилатга ноил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди

09.04.2026   9144   1 min.
Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган рақамлаштириш ислоҳотлари доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа ходимлари фаолиятини янги босқичга кўтариш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, имом-хатиблар ва имом-ноибларининг кундалик иш фаолияти ҳамда маънавий-маърифий тадбирлари мониторинги KPI (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) платформаси орқали назорат қилинмоқда.
 

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9 апрель куни Андижон вилоятида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда масжид ҳужжатларига масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов ва Кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар имом-хатибларнинг илмий ва касбий маҳоратини ошириш, фаолиятдаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда иш жараёнини тизимли ташкил этишда KPI платформасидан самарали фойдаланиш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар бердилар.

Muslimun.uz 

Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди Имом-хатибларга KPI платформаси бўйича тушунчалар берилди
Ўзбекистон янгиликлари