Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Апрел, 2026   |   21 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:30
Қуёш
05:52
Пешин
12:29
Аср
17:02
Шом
19:01
Хуфтон
20:17
Bismillah
10 Апрел, 2026, 21 Шаввол, 1447
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

04.04.2026   15976   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ислом институти доценти ва пойтахтимиздаги "Мулла Холмирза ота" масжиди имом-хатиби Абдурасул домла Абдуллаевнинг турмуш ўртоғи, Тошкент шаҳар Олмазор тумани отинойиси Мавжуда ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!


Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳуманинг яқинларига, хусусан, Абдурасул домла Абдуллаевга ҳамдардлик билдирамиз.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз", деган сабрлиларга хушхабар беринг».


Жаноза намози бугун, 4 апрель куни Олмазор тумани "Дўстжонбой" жоме масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Пайғамбаримиз ﷺга салавот айтишнинг фазилати

09.04.2026   5134   1 min.
Пайғамбаримиз ﷺга салавот айтишнинг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га кўп салавот айтиш ризқларни кўпайтиради, баракаларни зиёда қилади, ҳожатларни қондириб беради, ғам-ташвиш ва барча қайғуларни кетказади".

Ибн Қаййим ал-Жавзия раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: "Агар мўминлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилатини билганларида, тиллари ҳеч қачон ундан тўхтамас эди. Албатта, Пайғамбарга салавот айтиш қалбингдаги барча ниятлар ижобат бўлишига сабаб бўлади. Унинг самараларидан бири — Қиёмат куни сирот кўпригида собит туриш ва ундан ўтишга ёрдам бериши".

Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар Аллоҳ бир бандасига яхшиликни истаса, унинг тилини Муҳаммад ﷺ га салавот айтишга осон қилади".

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтишда қуйидаги фазилатлар бор: "Гуноҳлар кечирилиши, хатоларнинг ювилиши, дуоларнинг қабул бўлиши, ҳожатларнинг қондирилиши, қийинчилик ва ғамларнинг кетиши, яхшилик ва баракаларнинг келиши, Ер ва Осмон Роббисининг розилигига эришиш. Шунингдек, у қабрда эгаси учун нур бўлади ва турли балолардан нажот беради".

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш сенинг ғамингни кетказади ва гуноҳларингни кечирилишга сабаб бўлади. Шу билан сен дунё ва охират бахтига эришасан.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам унга салавот айтиб, салом йўлланглар”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар