Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448

Билим юрти битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди

08.04.2026   15573   1 min.
Билим юрти битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди

2026 йил 7 апрель куни "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти масъул ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 

Билим юрти мудири Жалолиддин Абдиразоқов бошчилигида ўтган учрашувда асосий эътибор ёш мутахассисларнинг истиқболдаги фаолиятига қаратилди.

 

Мулоқот давомида жорий ўқув йилида таълим муассасасини тамомлаётган 35 нафар талабага уларнинг иш жойлари бўйича тақсимоти, келажакдаги хизмат вазифалари ва соҳада кутилаётган масъулиятли жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

Тадбир якунида битирувчиларга диний соҳа ривожи йўлида амалга ошириладиган ишлар юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар тақдим этилди. 

Билим юрти матбуот хизмати

 

Билим юрти битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди Билим юрти битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди Билим юрти битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди Билим юрти битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди

10.08.2026   3339   1 min.
Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрия тадбирлари давом этмоқда.


Хусусан, жорий йилнинг 9 август куни «Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали, ҳудуддаги масжидлар ходимлари ва саховатпеша ҳомийлар ҳамкорлигида эҳтиёжманд оилаларнинг 35 нафар фарзанди учун суннат тўйлари ташкил этилди.


Тадбир доирасида тўйболаларнинг ҳар бирига 35 та велосипед, 35 тўплам ўқув қуроллари ҳамда янги костюм-шим, кўйлак ва оёқ кийимлар тўплами тантанали равишда топширилди.


Тантанали маросимда сўз олганлар болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилаклар билдириб, фарзандларни соғлом, баркамол ва дину диёнатли инсонлар этиб тарбиялаш, уларга муносиб таълим бериш энг муҳим вазифалардан бири эканини таъкидладилар.


Динимиз ва халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлган бу каби хайрли тадбирларни «Вақф» фонди томонидан изчил давом эттириш режалаштирилган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди Мустақиллик тўёнаси: Бухорода 35 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари