Темурбек, тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул 1336 йил, 9 апрел Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган ва 1405 йил 18 феврал Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган.
Темур буюк ва қудратли империя барпо этди. 15 аср бошларида унинг ҳудуди Ғарбда Арманистондан то Шарқда Ҳиндистонгача, шимолда Кавказ ва Орол денгизидан жанубда Форс қўлтиғигача етди.
Олтин Ўрдани забт этиш орқали Темур, Европага олиб борадиган асосий карвон йўли, Буюк Ипак йўлини Самарқанд орқали ўтишига эришди.
У Самарқандни беқиёс меъморчилик обидаларига тўлдирди, шаҳарда дунёга машҳур алломалар ва шоирлар яшаб ижод этдилар.
Амир Темур дин раҳномаси ва Қуръон ҳофизи эди.
Ҳаётлиги чоғидаёқ салтанатини ўғиллари ва набираларига тақсимлаб берди. Темурийлар сулоласи вакили Мирзо Улуғбек Самарқанд амири эди, бироқ у амир сифатида эмас, ўрта асрларнинг энг буюк астрономи сифатида шуҳрат топди.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати