Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

“Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди

11.04.2026   28445   1 min.
“Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди

Наманган вилоятида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Кадрлар бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар Камолов, Наманган вилояти бош имом хaтиби Абдуллоҳ Самадов ҳамда таълим муассасаси директори Қобилжон Мирзабоев битирувчиларни ишга тақсимлашга доир масалаларга тўхталишди.

Маълумот учун, "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасининг бу йилги битирувчилари сони 35 нафар бўлиб, юртимиздаги масжидларга имом-хатиб ва имом ноиби вазифаларига тайинланади. Таълимни давом эттирмоқчи бўлганлар эса Тошкент ислом институти ва бошқа олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишлари мумкин.

Шунингдек, таълим муассасасида “Ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов сўзга чиқиб, ёш авлод қалбида Ватанга бўлган муҳаббат, миллий ғурур ва фидойилик туйғуларини сайқал топтириш ҳамма даврлар учун муҳим вазифа саналиб келишини таъкидлади.  

Тадбирлар сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, хайрли дуо қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

“Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди “Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди “Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди “Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди “Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди “Ҳидоя”да муҳим тадбирлар бўлиб ўтди
Янгиликлар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди

18.08.2026   6839   1 min.
Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди

Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.

 

Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.

 

Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди
Ўзбекистон янгиликлари