Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июн, 2026   |   10 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:04
Хуфтон
21:46
Bismillah
25 Июн, 2026, 10 Муҳаррам, 1448
Янгиликлар

Самарқанд вакиллиги Қўшработ туманида сайёр учрашувлар ўтказди

15.04.2026   14093   1 min.
Самарқанд вакиллиги Қўшработ туманида сайёр учрашувлар ўтказди

Самарқанд вилояти бош имом-хатиблиги ташаббуси билан Қўшработ туманида «Инсон қадри учун» тамойили асосида кенг кўламли маънавий-маърифий ва хайрия тадбирлари ўтказилди. Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Нурсултонхон домла Абдуманнонов бошчилигидаги шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, иқтидорли уламолар ҳамда "Ҳаж – 2025" зиёратчиларидан иборат ишчи гуруҳи тумандаги 16 та маҳаллада бўлиб, 80 дан ортиқ хонадонлар ҳолидан хабар олдилар.


Бу самимий мулоқотлар давомида эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилаларга моддий-маънавий кўмак берилди, беморлар зиёрат қилиниб, кўнгиллари тоғдек кўтарилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда оилавий низоларни бартараф этиш ва адашган шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича яккама-якка тарбиявий суҳбатлар ўтказилди.


Маънавий-маърифий ишлар атроф-муҳит ободлиги билан уйғунлашиб кетди. "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Балиқчи ота" жоме масжиди ҳудудига имомлар томонидан манзарали дарахт кўчатлари қадалди. Бу хайрли амал динимиз кўрсатмасига муносиб жавоб бўлиб, келажак авлод учун қолдирилган чинакам меросдир.


Тадбир якунида туман масжидларида пешин намозидан сўнг маърифий маърузалар ташкил этилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўраб хайрли дуолар қилинди. Бу каби тадбирлар халқ билан яқин бўлиш, инсон дардини тинглаш ва жамиятда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашнинг энг олий намунаси бўлди. 

 

Ўзбекистонтон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Самарқанд вакиллиги Қўшработ туманида сайёр учрашувлар ўтказди Самарқанд вакиллиги Қўшработ туманида сайёр учрашувлар ўтказди Самарқанд вакиллиги Қўшработ туманида сайёр учрашувлар ўтказди Самарқанд вакиллиги Қўшработ туманида сайёр учрашувлар ўтказди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!

24.06.2026   4664   1 min.
Ашуро куни ушбу 2 амални бажаришни унутманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Рўза тутиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


2. Оилага кенгчилик қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Даврон НУРМУҲАММАД