Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2026   |   7 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:08
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
17 Ноябр, 2026, 7 Жумадул сони, 1448

Пиёда юриш - мустаҳаб амал

15.04.2026   20139   2 min.
Пиёда юриш - мустаҳаб амал

Киши саломатлигини сақлаш, жисмоний қувватини оширишда пиёда юриш ва югуришнинг ўрни беқиёс.

Қуръони каримда айтилади:

﴿فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا﴾

“Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз” (Мулк сураси, 15-оят).

Мужтаҳид уламоларнинг ижтиҳодларига кўра, уловга зарурат бўлмаган пайтларда пиёда юриш мустаҳаб[1] амал бўлиб, ушбу оят бунга далил бўлади.


Динимиз яхшиликка шошилиш ва унда мусобақалашишга буюради. Бу буйруқ ҳам руҳий ва ҳам жисмоний жиҳатни қамраб олади.

Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Кимки икки нишон – маълум масофани чегаралаб ўрнатилган икки белги – орасида юрадиган бўлса, унинг ҳар бир қадамига яхшилик бордир” (Имом Ҳайсамий ривояти).

Пиёда юриш махсус вақт, ҳолат ёки жиҳозларни талаб қилмайди. Оддий кундалик ишларини бажариш ва кўпроқ пиёда юриш ҳам инсон саломатлигини мустаҳкамлайди. Киши ўзига қулай бўлган ҳар қандай ҳолатда хайрли мақсадда юриб саломатлигини сақлаши ва ажр-савобга эга бўлиши мумкин. Уловлардан зарурат бўлгандагина фойдаланиб, кўпроқ пиёда юришни одат қилинса, ортиқча вазндан ва бир неча касалликлардан қутулиш осон кечади.

Пиёда юриш борасида илмий тадқиқот ўтказган америкалик олим Поль Брегг айтади: “Пиёда юрганингизда ўзингизни табиий тутинг. Бошингиз юқорига кўтарилган, кўкрак ростланган, қорин тортилган бўлсин. Тана қадамларингиз билан бир маромда тебраниб туриш керак. Оёқлар гўёки тананинг ўртасида жойлашгани каби ҳаракатланинг, чуқур нафас олинг, ана ўшанда сизда шундай юксалиш ҳисси пайдо бўладики, танангизни ғурур билан олиб юрасиз. Қўллар елкалардан бошлаб эркин ҳаракатланиши керак. Юриш пайтида сизда яхши кайфият бўлиши ва кўнглингиз ғаш бўлмаслиги керак. Агар сизни атрофингиздаги табиат қизиқтирмаса, маънавий ҳаёт ҳақида ўйланг. Пиёда юриш вақтида сиз жисмоний ҳаракатни маънавий ҳаракатга айлантирасиз. Шу йўл билан барча ғубор ва ғам-ташвишларингиздан халос бўласиз. Қон томирлар бўйлаб танани тозалаб, озиқлантиргани каби пиёда юриш ҳам ақлни тозалайди, уни ижобий фикрлар билан тўлдириб, сизнинг саломатлигингизга сабаб бўлади”.


Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғлининг
"Исломда саломатлик" китобидан олинди


[1]Киши бажарса савоб олади, бажармаса гуноҳкор бўлмайди.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди

17.11.2026   1728   1 min.
Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги лавозимга тайинланган ва бошқа ишга ўтказилган диний соҳа ходимлари учун махсус ўқув-семинари ташкил этилди. Мазкур тадбирда жами 14 нафар ходим, жумладан, имом-хатиблар, имом ноиблари ва туман бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Тадбирда Диний идоранинг Кадрлар бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов меҳнат интизоми ва кийиниш маданиятига қатъий амал қилиш, лавозим йўриқномалари асосида фаолият олиб боришга эътибор қаратиш лозимлигини уқтириб, соҳа ходимларига тегишли қатор муҳим масалаларни ҳаётий мисоллар орқали атрофлича тушунтирди.

Шунингдек, Масжидлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Ҳумоюддин Ҳусниддин ўғли ходимларга фаолиятни баҳолашнинг KPI тизими ва “Muftiy.uz” платформасидан самарали фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берди. Фатво маркази бош мутахассиси Абдулатиф домла Турсунов эса замонавий фатволарга тўғри ёндашиш тартибларини тушунтириб ўтди.

Якунда янги тайинланган ходимлар ички меъёрий ҳужжатлар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, уларнинг келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли дуолар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди Диний идорада янги тайинланган ходимлар учун ўқув-семинари ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари