Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Июл, 2026   |   19 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:11
Қуёш
04:55
Пешин
12:29
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:44
Bismillah
04 Июл, 2026, 19 Муҳаррам, 1448

Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди

16.04.2026   22694   1 min.
Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди

Тошкент ислом институтида «Апрель — Ўзбек ва хорижий тиллар фан ойлиги» доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида дўстона интеллектуал беллашув бўлиб ўтди.

Таълим муассасалари ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақа ўзбек, рус ва инглиз тилларида, жами 7 та мураккаб босқичда ўтказилди.

Интеллектуал дуэль давомида талабалар нафақат ўзларининг тил билиш салоҳияти ва грамматик маҳоратларини, балки мантиқий фикрлаш ҳамда тезкор қарор қабул қилиш қобилиятларини ҳам намоён этди. Т

Тадбирда иштирок этган соҳа мутахассислари ва таълим муассасалари раҳбарияти таъкидлаганидек, бу каби илмий беллашувлар бўлажак мутахассисларнинг ҳам интеллектуал, ҳам маънавий ривожланишида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. 

Oliymahad.uz

Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди Тошкент ислом институти ва Кўкалдош мадрасаси талабалари ўзаро беллашди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сиз орзу қиласизми ёки мақсадми...?

02.07.2026   6218   2 min.
Сиз орзу қиласизми ёки мақсадми...?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар мақсад ва орзуларингиз ёзилган кундалигингизни кўрсатсангиз, мен сизга беш йилдан кейин қаерда бўлишингизни ёки нима билан шуғулланишингизни айтиб бера олмайман. Аммо кундалик одатларингизни кўрсатсангиз, беш йилдан кейин қандай инсонга айланишингизни тахмин қила оламан.

Унутманг! Келажак фақат мақсадлар билан қурилмайди. У ҳар куни такрорланадиган кичик одатлар ипидан тўқилади.

Хулоса шуки, агар келажагингизни билмоқчи бўлсангиз, мақсадларингизга эмас, кундалик одатларингизга эътибор беринг.

Ҳар бир инсоннинг ўз мақсадлари бор. Кимдир 10 миллион сўм топишни, кимдир 10 килограмм вазн ташлашни, яна кимдир эса YouTubeда машҳур бўлишни орзу қилади…

Бироқ мақсаднинг ўзи йўлни белгиламайди. Йўлни кундалик одатлар белгилайди. Масалан, 10 килограмм озишни истаган инсон бунга фақат соғлом овқатланиш ва мунтазам машқ қилишни одатга айлантирсагина эриша олади.

Аксарият одамлар эса бир неча кун тартибга амал қиладилар, кейин яна эски одатларига қайтиб кетадилар. Натижада, уларнинг мақсадлари деворга илинган чиройли расмдек қолиб кетади. Чунки мақсад одатга айланмади.

Мақсад қўйиш осон. Аммо одатни шакллантириш сабр, интизом ва меҳнат талаб қилади.

Одат бу – мунтазам такрорланадиган, вақт ўтиши билан инсон табиатининг бир қисмига айланадиган хатти-ҳаракатдир. Шундай даражага етадики, уни деярли ўйламасдан бажарасиз.

Айнан кундалик одатлар одамлар ўртасидаги энг катта фарқни юзага келтиради. Агар одатларингизни яхшиласангиз, мақсадларингизга яқинлашасиз.

Демак, ҳар куни одатларимизни оз бўлса-да, яхшилашга интилишимиз керак. Ана шу кичик, аммо барқарор қадамлар ҳаётимизда катта ўзгаришларни бошлайди.

Биз ҳар куни яхшироқ бўлишни танласак, келажагимиз ҳам шунга яраша гўзал бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?”, деб сўралди. У зот алайҳиссалом: “Оз бўлса ҳам, давомлиси”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Сизнинг қандай мақсадларингиз бор? Сўнгги кунларда қайси мақсадларингизга эришиш учун ҳаракат қиляпсиз?

 

Даврон НУРМУҲАММАД

 

 

Мақолалар