Тошкент ислом институтида «Апрель — Ўзбек ва хорижий тиллар фан ойлиги» доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида дўстона интеллектуал беллашув бўлиб ўтди.
Таълим муассасалари ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақа ўзбек, рус ва инглиз тилларида, жами 7 та мураккаб босқичда ўтказилди.
Интеллектуал дуэль давомида талабалар нафақат ўзларининг тил билиш салоҳияти ва грамматик маҳоратларини, балки мантиқий фикрлаш ҳамда тезкор қарор қабул қилиш қобилиятларини ҳам намоён этди. Т
Тадбирда иштирок этган соҳа мутахассислари ва таълим муассасалари раҳбарияти таъкидлаганидек, бу каби илмий беллашувлар бўлажак мутахассисларнинг ҳам интеллектуал, ҳам маънавий ривожланишида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Oliymahad.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ҳикматуллоҳ домла Абиевга падари бузрукворининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, раҳматига олсин.
Марҳумнинг аҳли байти ва яқинларига гўзал сабр, сабрларига ажрлар ато этсин. Мусибатлари ўрнини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси