Ризқ ва ажал бир-бирига яқин. Банда ажали етмагунича ризқи тўхтовсиз келиб туради. Агар Аллоҳ Ўз ҳикматига кўра ризқ эшикларидан бирини беркитса, билингки, сиз учун ундан ҳам фойдалироқ бошқа йўлни очган бўлади.
Даврон НУРМУҲАММАД
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш тест синовлари 3-ҳудуд Қашқадарё вилоятида ўтказилмоқда.
Имтиҳонлар Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази”да бўлиб ўтмоқда.
Абитуриентлар учун муҳим эслатма ва қоидалар:
– Абитуриент тест синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) ҳамда имтиҳон рухсатномаси билан келиши талаб этилади. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда абитуриент тест синовларига киритилмайди.
– Абитуриентлардан имтиҳон рухсатномасида кўрсатилган вақтдан 30 дақиқа олдин имтиҳон ҳудудига етиб келиш сўралади. Ўз вақтида келмаганлар имтиҳонга қўйилмайди.
– Тест давомида мобил телефон, ақлли соат, қулоқчин, калькулятор, луғат, китоб, шпаргалка ҳамда ҳар қандай электрон ва хотира қурилмаларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
– Бошқалардан кўчириш, ёрдам бериш, суҳбатлашиш, халақит бериш ёки имтиҳон платформасида бошқа абитуриентнинг кабинетига киришга уриниш ҳолатлари аниқланса, абитуриент дарҳол четлатилади.
Манзил: Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 13-уй. Мурожаат учун: +998 99 717 0461
Маълумот ўрнида, 3-ҳудуд Қашқадарё вилоятидан имтиҳон жараёнларида 789 нафар абитуриент иштирок этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати