Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон ўқийдиган мўмин кишининг мисоли утружжага ўхшайди. Унинг таъми ҳам ҳиди ҳам хушбўйдир”.
Утружжа тўрт нарса: пўстлоқ, гўшт (асосий қисм), органик кислота (нордонлик) ва уруғдан иборат. Уларнинг ҳар бирини мижози ўзига хос: пўсти иссиқ, қуруқ; гўшти иссиқ, ҳўл; органик кислотаси совуқ, қуруқ ва уруғи иссиқ, қуруқ.
Пўстини кийимга қўйилса, қуртларни йўқотади. Ҳиди ҳавони тозалайди ва вабони кетказади. Оғизни хушбўй қилади. Данаги чаён ва турли ҳашаротлар чаққанда даво бўлади.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли
Утружжа - хушбўй ҳидли, таъми ширин, апелсинга ўхшаш мева.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).