Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июн, 2026   |   12 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:52
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:04
Хуфтон
21:46
Bismillah
27 Июн, 2026, 12 Муҳаррам, 1448

Қорининг мисоли

28.04.2026   12373   1 min.
Қорининг мисоли

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон ўқийдиган мўмин кишининг мисоли утружжага ўхшайди. Унинг таъми ҳам ҳиди ҳам хушбўйдир”.

Утружжа тўрт нарса: пўстлоқ, гўшт (асосий қисм), органик кислота (нордонлик) ва уруғдан иборат. Уларнинг ҳар бирини мижози ўзига хос: пўсти иссиқ, қуруқ; гўшти иссиқ, ҳўл; органик кислотаси совуқ, қуруқ ва уруғи иссиқ, қуруқ.

Пўстини кийимга қўйилса, қуртларни йўқотади. Ҳиди ҳавони тозалайди ва вабони кетказади. Оғизни хушбўй қилади. Данаги чаён ва турли ҳашаротлар чаққанда даво бўлади.

"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли

 


Утружжа - хушбўй ҳидли, таъми ширин, апелсинга ўхшаш мева.

Бошқа мақолалар

Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя: 32-қисм

25.06.2026   4208   1 min.

Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

Улуғбек домла Насриддин ўғли,
Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси.