Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Август, 2026   |   15 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:21
Қуёш
05:45
Пешин
12:24
Аср
17:06
Шом
19:07
Хуфтон
20:26
Bismillah
28 Август, 2026, 15 Рабиъул аввал, 1448

ЭНГ ЯХШИ АРАБ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

28.04.2026   20402   1 min.
ЭНГ ЯХШИ АРАБ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун, 28 апрель куни Сурхондарёдаги Имом Термизий мадрасасида олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Араб тили ва балоғати фани ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Ҳусанбой Қирғизов, вилоят ҳокими ўринбосари Абдурасул Абдураҳмонов, вилоят бош имом-хатиби Расулжон домла Абдуллаев, шунингдек, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ўқитувчилар иштирок этди. 

Мусобақа давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича ўзаро баҳслашди. Уларнинг чиқишини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. 

Якуний натижаларга кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди: 

1-ўринни "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Караматдин домла Нажиматдинов эгаллади. У 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан мукофотланди.

2-ўрин соҳиби бўлган Тошкент ислом институти ўқитувчиси Комилхон домла Боқиев 2-даражали диплом, “Умра” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан тақдирланди.

3-ўринга сазовор бўлган "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Аъзам домла Саминовга эса 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич тақдим этилди. 

Шунингдек, "Хадичаи Кубро" ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Моҳира Нигматова танловнинг фаол иштирокчиси деб топилиб, диплом ва смарт телевизор билан тақдирланди. 

Қолган иштирокчиларга ҳам фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо ҳадялар берилди.

Маълумот ўрнида, ушбу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

28.08.2026   4042   1 min.
Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига байрам совғалари улашилди

 

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари