Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Ноябр, 2026   |   29 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:43
Қуёш
07:04
Пешин
12:12
Аср
15:28
Шом
17:12
Хуфтон
18:28
Bismillah
09 Ноябр, 2026, 29 Жумадул аввал, 1448

10.03.2023   298   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Истанбулда Ўзбекистонни халқаро зиёрат ва “Muslim-friendly” туризм йўналиши сифатида тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

09.11.2026   1340   3 min.
Истанбулда Ўзбекистонни халқаро зиёрат ва “Muslim-friendly” туризм йўналиши сифатида тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм алоқаларини ривожлантириш, мамлакатимизга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.
Амалий ташриф билан Истанбул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Туркиянинг йирик ташкилот ва компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Хусусан, “World Halal Summit Council” кенгаши президенти Юнус Эте, “Pegasus Airlines” Бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Тевфик Нане ҳамда Истанбул Савдо палатаси президенти Шекиб Авдагич билан музокараларда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси хабарига кўра, “World Halal Summit Council” билан учрашувда Ўзбекистоннинг халқаро зиёрат ва “Muslim-friendly” туризм йўналишларидаги салоҳиятини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда 2027 йилда Ўзбекистонда “World Halal Summit” халқаро саммити ва унинг доирасида форумлар ўтказиш, халқаро журнал нашр этиш масалалари кўриб чиқилди.
Келгусида Бухоро ва бошқа шаҳарларда Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Туристик маҳсулотларни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси” ДМ билан йирик халқаро тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
“Pegasus Airlines” Бошқарув кенгаши аъзоси Меҳмет Тевфик Нане билан музокараларда Ўзбекистонга янги авиақатновларни йўлга қўйиш жараёнида “Pegasus” авиакомпанияси учадиган шаҳарларда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Авиакомпания томонидан Ўзбекистоннинг бешта шаҳрига йўлга қўйилаётган парвозларга сайёҳларни жалб этиш мақсадида қўшма тарғибот кампаниясини ўтказишни назарда тутувчи ҳамкорлик битимини имзолаш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Шунингдек, “Pegasus” авиакомпанияси парвозларни амалга оширадиган, бироқ Ўзбекистоннинг маҳаллий авиакомпаниялари қатновлари мавжуд бўлмаган йўналишларда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ҳамкорликда тарғиб этишга келишиб олинди.
Авиакомпаниянинг Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчен аэропорти орқали 58 та мамлакатнинг 100 дан ортиқ йўналишини қамраб олган халқаро парвозлар тармоғи Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидан Ўзбекистонга транзит сайёҳларни жалб этиш учун қўшимча имконият яратади.
Янги йўналишларни ривожлантириш мақсадида ўзбекистонлик туроператорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма маркетинг кампанияларини ўтказиш, TXTY-2026 доирасида авиакомпания тақдимоти ва B2B учрашувларини ташкил этиш, шунингдек, танишув сафарларини уюштириш таклиф қилинди.
Истанбул Савдо палатаси президенти Шекиб Авдагич билан учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, Ўзбекистон Туркиянинг халқаро меҳмонхона брендларини жалб қилиш ҳамда палата таркибига кирувчи “Convention bureau” билан ҳамкорликда қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Учрашувлар якунида томонлар туристик алоқаларни ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.
Туркия вакиллари 2026 йил 25–27 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси — TXTY-2026 ҳамда унинг доирасида илк бор ташкил этиладиган Биринчи халқаро туризм инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилинди.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш, янги сайёҳлик оқимларини шакллантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари