Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Қозон ислом университети делегацияси билан учрашув ўтказилди

30.04.2026   28786   1 min.
Қозон ислом университети делегацияси билан учрашув ўтказилди

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказида Диний идора раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Татаристон мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари, академик Рафиқ Мухаметшович бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, янги очилган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда Қуръон курслари фаолияти алоҳида эътироф этилди.

Ўз навбатида, академик Рафиқ Мухаметшович Қозон ислом университети диний таълим йўналишида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, хусусан, ўқув дастурлари ва адабиётларини алмашиш юзасидан муҳим таклифларини илгари сурди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро алоқаларни тизимли ва босқичма-босқич ривожлантиришга келишиб олдилар.


Дўстона учрашув якунида ўзаро ҳадялар алмашилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Қозон ислом университети делегацияси билан учрашув ўтказилди Қозон ислом университети делегацияси билан учрашув ўтказилди Қозон ислом университети делегацияси билан учрашув ўтказилди
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди

18.08.2026   4008   1 min.
Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди

Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.

 

Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.

 

Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди Қашқадарёда 100 нафар ўқувчига мактаб қуроллари совға қилинди
Ўзбекистон янгиликлари