Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари “Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ван-ниъмата лака вал мулк. Лаа шарийка лак” эди (Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
10 август куни, Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида эзгулик ва саховатга йўғрилган хайрли тадбир ўтказилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларидан 35 нафарига янги ўқув йили олдидан мактаб кийимлари, сумкалар ва зарур ўқув қуроллари совға қилинди.