Аллома Саййид Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳ жуда ҳозиржавоб ва сўровчини далил билан қаноатлантириб қўювчи буюк олим эдилар.
Бир куни шайхнинг олдиларига Каъбаи шарифнинг тарновидан тушаётган сув остида баракаланиб, сув остида турганларидан ғазаби чиққан бир киши келди.
У шайхга:
Буларни гапини қаранг, буни барака деяптилар! деди.
Шунда шайх:
Бунда иккита барака бор. Аллоҳ таоло айтадики: “Ва осмондан барака сувини туширдик” (Қоф сураси, 9-оят), яна Аллоҳ таоло айтади: “Одамларга муборак қилиб қўйилган биринчи уй Баккадаги уйдир” (Оли Имрон сураси, 96-оят).
Барака устига барака (яъни, сувнинг баракаси, Байтуллоҳнинг баракаси), деб жавоб бердилар.
Ҳалиги дарғазаб киши бошини эгганча, шайх Саййид Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳдан эшитганларига раддия беролмай жим бўлиб қолди.
Изоҳ: Ҳозирги кунда сохта салафийлар "барака излаш" тушунчасидан анча йироқлар. Улар мусҳафни ўпиб қўйиш ёки дуо қилиб, қўлни юзга суртишни жоизмас дейдилар.
Манба
Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.
Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.
Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати