Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким эллик марта Байтуллоҳни тавоф қилса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
10 август куни, Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжидида эзгулик ва саховатга йўғрилган хайрли тадбир ўтказилди.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларидан 35 нафарига янги ўқув йили олдидан мактаб кийимлари, сумкалар ва зарур ўқув қуроллари совға қилинди.