#hikmat #sabr #balo #ibodat
Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Енгилликни кутиш ҳам ибодатдир. Чунки бало-мусибатлар узоқ давом этмайди", деди.
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Кишига бало етганда сабр қилса ва Аллоҳдан енгиллик кутса, бу унинг учун ибодат ҳисобланади".
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги, «Вақф хайрия» жамоат фонди ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларнинг 35 нафар фарзанди учун суннат тўйи ўтказилди.
Хайрли тадбир давомида болажонларга кийим-кечаклар ва совға-саломлар тақдим этилиб, уларнинг қувончига қувонч улашилди. Тўйхонада ош дамланиб, меҳмонлар ва юртдошларга дастурхон ёзилди.
Бундай хайрли ва саховатли ишлар мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилиб, халқимизга бўлган меҳр-эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Сирдарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати