Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло Қуръони каримда занжабилни зикр этиб бундай марҳамат қилади:
﴿وَيُسْقَوْنَ فِيهَا كَأْسًا كَانَ مِزَاجُهَا زَنْجَبِيلًا﴾
“(Жаннат аҳли) у жойда мизожи занжабил бўлмиш қадаҳларда (май) ичирилур” (Инсон сураси, 17-оят).
Абу Нуайм “Тиббун Набавий” номли асарида қуйидаги ҳадисни келтиради: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рум подшоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўзада занжабил ҳадя қилди. Ундан ҳар бир кишини бир бўлакдан таомлантирдилар. Менга ҳам бир бўлагини бердилар”.
Занжабилни истеъмол қилиш ва кўзга суртиш кўзга фойда қилади. Истеъмоли ичак ва ошқозондаги нохуш ҳидларни кетказади. Танадаги ортиқча намликни ҳайдайди. Хотирани кучайтиради.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: "...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!" дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД