Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Самъоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "У шубҳасиз, ўз асрининг тенги йўқ имомидир".
Кимнинг уйида "Сунани Термизий" китоби бўлса, ўша хонадонда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапираётгандек бўладилар (Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда рўза тутишга тарғиб қилганлар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз", деди.
Шунда у зот: "Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қабул қилади", деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти).