Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Август, 2026   |   25 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:25
Пешин
12:34
Аср
17:27
Шом
19:37
Хуфтон
21:06
Bismillah
08 Август, 2026, 25 Сафар, 1448

Гўзал хотима қандай бўлади?

19.05.2026   14508   1 min.
Гўзал хотима қандай бўлади?

Бир киши Арафотда уловидан йиқилди-да, бўйни синиб, вафот этди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга хушбўйлик суртманглар (яъни, жасадига атр қуйманглар) ва бошини ёпманглар! Зеро, у Қиёмат кунида талбия айтган ҳолида қайта тирилтирилади”, дедилар.

Биз сажда узра, рўзадор ҳолатда ёки эҳромда вафот этган кишилардан гўзал хушхабар умид қиламиз. Бироқ, “гўзал хотима” фақатгина бирон ибодат устида жон бериш дегани эмас.

Ҳақиқий гўзал хотима – зиммангда бандаларнинг ҳаққи бўлмаган ҳолда бу дунёни тарк этишингдир!

Одамлар сенинг қўлингдан ҳам, тилингдан ҳам, моли, жони ва номусига нисбатан омонликда бўлганида ўлим топишингдир!

Сила-и раҳм қилган, ота-онасига яхшилик кўрсатган фарзанд бўлиб кўз юмишингдир!

Ахир, на Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва на Абу Бакр сажда устида вафот этганлар.

Демак, асл масала инсоннинг қандай ўлганида эмас, балки қандай яшаганидадир!

Зеро, Аллоҳ йўлида ўлиш каби юксак ва улуғвор бирон бир нарса бўлса… У ҳам бўлса, Аллоҳ йўлида яшамоқдир!

 

Адҳам Шарқовийнинг رسائل من النبي ﷺ китоби асосида
Абдураҳим ТУРАҚУЛОВ,
ТИИ Магистратура талабаси тайёрлади.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хоразмда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди

07.08.2026   5200   1 min.
Хоразмда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун, 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2026-2027 ўқув йили учун 4-ҳудуд — Хоразм вилояти бўйича кириш тест синовларига старт берилди. 
 

Имтиҳонлар Урганч туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилояти бўлими биносида юқори савияда ташкил этилмоқда. Маълумотларга кўра, мазкур ҳудуд бўйича тест синовларида жами 289 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган.


Мазкур жараёнларнинг очиқ, адолатли ва тасдиқланган низомлар асосида ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Дин ишлари бўйича қўмита масъуллари, диний таълим муассасалари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда мустақил кузатувчилар жалб этилган.


Манзил: Урганч тумани, Юқориовул ҚФЙ, Юқоридўрмон МФЙ. Мурожаат учун телефон: +99 899 775 93 45

 

Қабул жараёнлари бўйича расмий канал: t.me/qabulmuslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Хоразмда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди Хоразмда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди Хоразмда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди Хоразмда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди Хоразмда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари