Тошкент ислом институтида “Май – Ҳадис илмлари фан ойлиги” муносабати билан улуғ муҳаддис Имом Муҳаммаднинг “Муватто” асарини ўқиб тугатган талабаларга ижоза бериш ва “Хатми кутуб” тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур хайрли анъана доирасида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчилари Раҳматуллоҳ Махсухонов ҳамда Мансур Жамбилов бошчилигида магистратура ва бакалавриат босқичи талабалари ушбу бебаҳо асарни тўлиқ хатм қилдилар.
Институт масъуллари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари иштирок этган тадбирда устозлар томонидан хатми кутуб қилишнинг фазилати, Имом Муҳаммаднинг ҳадис илмида тутган юксак ўрни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига муҳаббатли бўлиш масъулияти алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида устозлар талабаларга ҳадис ривоят қилиш учун расмий ижоза (силсила) ва сертификатларни топшириб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилишди. Шунингдек, талабаларга ушбу бебаҳо асарни ўргатган фидойи устозлар институт раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Тошкент ислом институти
Матбуот хизмати
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
00:00 Хабарлар
01:17 Диний таълимда янги босқич: Ислом цивилизацияси марказида тарихий анжуман
02:32 18 август – нодир ёдгорлик Усмон Мусҳафининг Тошкентга қайтган куни
03:39 Ҳудудларда “Қуръон тинчликка буюради” номли мусобақалар давом этмоқда
04:38 Байрам арафасида саховат ва меҳр-оқибат тадбирлари давом этмоқда (ҳудудлар)
06:53 Сирдарёлик имом-хатиблар ўртасида “Заковат” турнири бўлиб ўтди
07:45 Самарқанд, Бухоро ва Хива – ислом цивилизациясининг бебаҳо дурдоналари
08:37 Ўзбекистон ва Покистон олимлари Бобурийлар меросини биргаликда тадқиқ этмоқда
09:16 Ўзбекистон – туркий цивилизациянинг энг гўзал шаҳарлари жойлашган замин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бошловчи: Неъмат Мусаев
Муҳаррир: Баҳриддин Хушбоқов
Оператор: Дилшод Маҳкамов