Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июн, 2026   |   16 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:09
Қуёш
04:52
Пешин
12:26
Аср
17:34
Шом
19:55
Хуфтон
21:30
Bismillah
03 Июн, 2026, 16 Зулҳижжа, 1447

Тавоф вақтида гаплашиш жоизми?

02.06.2026   4578   1 min.
Тавоф вақтида гаплашиш жоизми?

Савол: Тавоф қилиш асносида зиёратчилар бир-бирлари билан ёки телефон орқали гаплашишлари мумкинми? Айрим одамлар бемалол гаплашиб кетаётганларига кўзимиз тушиб қолади.


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тавоф асносида зарур гапларни гаплашиш, билмаганини илмли инсонлардан сўраши каби ишлар мубоҳ ҳисобланади. Ҳожати йўқ, бекорчи гапларни гаплашиш тақиқланади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Байтуллоҳ атрофида тавоф қилиш худди намоз кабидир. Фақатгина унда гапиришингиз мумкин. Кимки унда гапирса, фақат яхшиликни гапирсин” (Имом Термизий ривояти).

“Гапирса, фақат яхшиликни гапирсин” ибораси уламолар томонидан Аллоҳ таолони зикр қилиш, фойдали илм ўрганиш ва ўргатиш каби савоб бериладиган амаллар деб, шарҳланган.

Тавоф – савоби улуғ амал ҳисобланади, қолаверса, хорижий ўлкалардан борувчилар учун бошқа жойда топа олмайдиган амал ҳамдир. Шу сабабли бундай муқаддас маконларда, ғанимат вақтларда дуо-ю илтижолар, тавба-ю истиғфорлар билан машғул бўлмоқ лозим. Бундай фурсатни олди-қочди гаплар билан ўтказиб юбориш мўл-кўл савоблардан бебаҳра қолишга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА)

02.06.2026   1899   1 min.
ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА)

 

Бугун, 2 июнь куни “Ҳаж - 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон юртимизга етиб келдилар.


Тошкент халқаро аэропортида нурли ва файзли юзларида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожиларимизни Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари эҳтиром ила кутиб олишди.

 Муқаддас заминда динимизнинг бешинчи арконини катта ихлос ва ибодат завқи билан адо этган ҳамюртларимиз кўтаринки кайфият ила яқинлари билан дийдорлашди.
 

Ҳожиларимиз ушбу улуғ кунларга етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар айтиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва осойишталиги ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА) ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА) ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА) ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА) ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА) ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ ОНА ДИЁРИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ (ФОТОЛАВҲА)
Дунё янгиликлари