Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июн, 2026   |   16 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:09
Қуёш
04:52
Пешин
12:26
Аср
17:34
Шом
19:55
Хуфтон
21:30
Bismillah
03 Июн, 2026, 16 Зулҳижжа, 1447

Тавоф вақтида гаплашиш жоизми?

02.06.2026   2733   1 min.
Тавоф вақтида гаплашиш жоизми?

Савол: Тавоф қилиш асносида зиёратчилар бир-бирлари билан ёки телефон орқали гаплашишлари мумкинми? Айрим одамлар бемалол гаплашиб кетаётганларига кўзимиз тушиб қолади.


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тавоф асносида зарур гапларни гаплашиш, билмаганини илмли инсонлардан сўраши каби ишлар мубоҳ ҳисобланади. Ҳожати йўқ, бекорчи гапларни гаплашиш тақиқланади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Байтуллоҳ атрофида тавоф қилиш худди намоз кабидир. Фақатгина унда гапиришингиз мумкин. Кимки унда гапирса, фақат яхшиликни гапирсин” (Имом Термизий ривояти).

“Гапирса, фақат яхшиликни гапирсин” ибораси уламолар томонидан Аллоҳ таолони зикр қилиш, фойдали илм ўрганиш ва ўргатиш каби савоб бериладиган амаллар деб, шарҳланган.

Тавоф – савоби улуғ амал ҳисобланади, қолаверса, хорижий ўлкалардан борувчилар учун бошқа жойда топа олмайдиган амал ҳамдир. Шу сабабли бундай муқаддас маконларда, ғанимат вақтларда дуо-ю илтижолар, тавба-ю истиғфорлар билан машғул бўлмоқ лозим. Бундай фурсатни олди-қочди гаплар билан ўтказиб юбориш мўл-кўл савоблардан бебаҳра қолишга сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди (Фото)

02.06.2026   1937   1 min.
Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди (Фото)

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш режасига мувофиқ, Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ, Риштон ва Фурқат туманлари имом-хатиблари Тошкент шаҳридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига боришди. 
 

Ташриф давомида имом-хатиблар марказнинг бой экспозициялари, Қуръони карим зали, нодир қўлёзмалар ҳамда буюк аждодларимизнинг илмий меросига бағишланган бўлимлар билан яқиндан танишдилар. Айниқса, замонавий мультимедиа лойиҳалари ва тарихий экспонатлар диний соҳа вакилларида чуқур таассурот қолдирди.


Диний соҳа ходимлари марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юртимизда маърифий ислом ғояларини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.


Белгиланган режага асосан, Фарғона вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг ҳам марказга ташрифлари босқичма-босқич давом эттирилади. 

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

 

Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди (Фото) Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди (Фото) Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди (Фото) Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди (Фото)
Ўзбекистон янгиликлари