Бухоро шаҳридаги «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жоме масжидида гапириш ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун "Фарзанд тарбияси ва ҳимояси — катта масъулият" мавзусида маърифий суҳбат бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда масжид имом-ноиби Дилшод домла Ҳодиев иштирокчиларга мавзунинг диний ва ижтимоий аҳамиятини тушунтириб берди. Маълумотлар имконияти чекланган юртдошларимизга малакали сурдо таржимон Дилфуза Аъламова томонидан имо-ишора тилида маҳорат билан етказилди.
Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ақида, фиқҳ ва кундалик ижтимоий ҳаётга доир саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Тадбир якунида Бухоро вилояти вакиллиги томонидан қатнашчиларга байрам туҳфалари улашилди.
Аллоҳ таоло бундай хайрли ва савобли ишларни бардавом айлаб, эҳсон соҳибларидан рози бўлсин!
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Уларга мактаб кийимлари, пойабзал ва рюкзаклар бепул берилди.
Хайрия акцияси Тошкўприк масжиди имоми Дониёр Матлабов ташаббуси билан ўтказилди, хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашри.
Масжид аҳли ва ҳомийлар кўмагида 35 та эҳтиёжманд оила фарзандлари учун янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун барча зарур нарсалар харид қилинди. Совғалар мактаб ўқувчиларига топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати