#salavot #juma #mağfirat
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга жума куни юзта салавот айтса, саксон йиллик хатоси кечирилади", дедилар ("Далоилул хойрот" китобидан).
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد
Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад.
Нафсни тарбиялаш осон иш эмас. Банда нафсини тарбиялаш йўлларига амал қилиш билан бирга ҳар доим Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб туриши лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу дуони айтардилар:
“Аллоҳим, нафсимга тақвосини бер ва уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Ушбу дуо Имом Муслим Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда келган).
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан