Бас, қачон банда: “Алҳамду лиллаҳи Раббил аламийн”, деса,
Аллоҳ таоло бандам Менга ҳамд айтди, дейди.
Ва қачон: “Ар-Роҳманир Роҳийм”, деса, Аллоҳ таоло бандам Менга сано айтди, дейди.
Ва қачон: “Малики явмиддин”, деса, бандам Мени улуғлади, дейди.
Бас, қачон, “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн”, деса, бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди.
Бас, қачон: “Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззоллийн”, деса, бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.
Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати