Аёл киши эри ишдан қайтган вақтида чиройли кутиб олиши, уни чарчаган ёки сиқилган ҳолатда кўрса баттар сиқмаслиги лозим. Бунинг ўрнига эрининг буйруқларини тезроқ бажариши, эри уйига кириши билан чарчоғи ва сиқилиши сабабини сўрамаслиги керак. Чунки эри кўча кийимларини алмаштириб бироз ўзига келгандан сўнг ўзи аёлига маҳзунлигининг сабабини баён қилади. Агар шунда ҳам айтмаса унда аёл бу ҳақида сўраса бунинг зарари йўқ.
Агар аёл эрининг маҳзунлигига сабаб бўлган мушкул ишни кетказишга ёрдам бериш имкони бўлса бунга ҳаракат қилсин. Чунки бу нарса эрининг елкасидан тоғни олиб ташлагандек таъсир қилади. Шунда эр уйида қимматбаҳо – ҳатто дунёларга алишилмайдиган қимматбаҳо гавҳар борлигини ҳис этади.
Шуъла: Қила олмаган ишингизга асло ғам чекманг. Буюклар ишлари ҳеч қачон тугамасилигини билиб олинг.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига янги қабул қилинган 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла ҳамроҳлигида идора фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Танишув давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи, тузилмаси, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим ва маърифат йўналишидаги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.
Талабалар идора фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусидаги таълим ва касбий фаолиятлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати