Кўҳна ва боқий Бухоро шаҳридаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги 57-хатмона маросими бўлиб ўтди.
Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган тадбирни таълим муассасаси директори Жалолиддин домла Сабуров очиб бериб, йиғилганларни қутлади ва битирувчи талабаларнинг ўқиш даврида қўлга киритган ютуқларига тўхталиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Жобир домла Элов, таниқли уламо Абдулғофур Раззоқ Бухорий ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров сўзга чиқиб, битирувчиларни қутлуғ қадам билан муборакбод этдилар ва уларнинг келгуси диний-маърифий фаолиятларида муваффақиятлар тиладилар.
Тантанали тадбир давомида устозлар ва ота-оналарга чексиз миннатдорлик изҳор этган битирувчилар орасидан Қуръони каримни тўлиқ ёд олган қорилар, хусусан, Каломуллоҳни бир ўтиришда ёддан тиловат қилиб топширган иқтидорли талабалар алоҳида тақдирландилар.
Муқаддас китобни қалбига жо қилган бу ёшларга таълим муассасасининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
00:00 Хабарлар
01:00 Диний соҳа раҳбарлари маҳаллалардаги тарғибот ва ободонлаштириш ишлари билан танишди
02:17 Муфтий ҳазратлари Саудия Арабистонининг янги элчиси билан мулоқот қилдилар
03:05 “Discover Pakistan” телеканалида Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий меросига бағишланган кўрсатув намойиш этилди
04:07 Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ўқитувчилари Ал-Азҳарда малака оширди
05:06 Ўзбекистонлик имом-хатиблар Бирлашган Араб Амирликларида
06:06 Ўзбекистонда вақф тизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
07:05 Қабул жараёнида қилингани мурожаатлар амалий ечим топмоқда
08:05 Жойларда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда
08:32 Боғотда "Эрали эшон бобо" масжиди янги биноси очилди
09:40 Тўрткўл туманида «Маҳалла ободлиги ва меҳр-шафқат ойлиги» тадбири ўтказилди
#yangiliklar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати