Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Октябр, 2026   |   2 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:14
Қуёш
06:32
Пешин
12:09
Аср
16:02
Шом
17:50
Хуфтон
19:04
Bismillah
13 Октябр, 2026, 2 Жумадул аввал, 1448

Инсоният тарихидаги йирик фожеани юмшатиш йўлида #2030 #аралсеа #оролденгизи #2026

11.06.2026   28130   1 min.


"Стратегия амалда" лойиҳасининг навбатдаги сони "О'збекистон-2030" стратегиясининг 69-мақсади ҳақида!

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Мисрдаги халқаро анжуманда иштирок этади

02.09.2026   48887   1 min.
Ўзбекистон делегацияси Мисрдаги халқаро анжуманда иштирок этади

Жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари Қоҳира шаҳрида Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этади. Маълумки, жорий йил июль ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бутунжаҳон Фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти аъзолигига қабул қилинган эдилар.

Халқаро йиғинда дунёнинг таниқли муфтийлари, фатво ва фиқҳ марказлари уламолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Ал-Азҳар дорулфунуни каби нуфузли олийгоҳлар профессорлари ҳамда соҳа мутахассислари жам бўлади.

Кун тартибида сунъий интеллект, жадал рақамлаштириш ва замонавий биоэтика замонида оила институти мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш ҳамда маънавий инқирозларга исломий қадриятлар асосида шаръий ва илмий ечимлар топиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари