Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Август, 2026   |   27 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:27
Пешин
12:30
Аср
17:25
Шом
19:33
Хуфтон
21:02
Bismillah
10 Август, 2026, 27 Сафар, 1448

«Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди

11.06.2026   11603   1 min.
«Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди

 

Тошкент ислом институтида диний таълимнинг самарали усулларидан бири бўлган «хатмул кутуб» (китобларни тўлиқ ўқиб тугатиш) анъанаси изчил давом этмоқда.

 Ана шундай илмий-маърифий тадбирлардан бири – аллома Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг «Асрларни забт этган асар» («Шарҳи Мулло») китоби хатмига бағишланди.



Институт ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан уламолар, соҳа мутахассислари устоз ва талабаларнинг илм йўлидаги ғайрати ҳамда сабр-матонатини юқори баҳоладилар.
 

 Араб тили грамматикасига оид ушбу машҳур асар «Тиллар» кафедраси мудири Улуғбек домла Ҳасанов, ўқитувчилар Ёқубжон домла Бухорбаев ва Абдулбосит домла Нуриллаев раҳбарлигида 2-курс талабалари икки йил давомида дарс ва тўгаракларда ўқиб, тўлиқ хатм қилишди.



Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди. Шундан сўнг устоз ва шогирдлар иштирокида китобнинг якуний қисми ўқиб тугатилди.
 

 Маросим сўнгида китобни муваффақиятли хатм қилган 55 нафар талабага «Шарҳи Мулло» китоби бўйича ижозат шаҳодатномалари, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

«Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди «Асрларни забт этган асар» хатмонаси бўлиб ўтди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сиз энг бой одамсиз!

10.08.2026   2824   1 min.
Сиз энг бой одамсиз!

Инсоннинг феъли қизиқ: биз кўпинча ўзимизда йўқ нарсалар ҳақида қайғуриб, қўлимиздаги бебаҳо неъматларни одатдаги ҳолдек қабул қиламиз. Ваҳоланки, биз оддий деб билган қулайликлар, соғлиқ ва бошқа имкониятлар сайёрамизнинг миллионлаб аҳолиси учун энг катта орзу ҳисобланади.


Жумладан, бугунги тонгни дунё бўйича 174 мингга яқин инсон қарши ололмади. Айни дамда 50 миллиондан ортиқ одам саратон касаллиги билан курашмоқда. 300 миллион инсон ранглар жилосини кўриш бахтидан маҳрум. 400 миллионга яқин киши эса эшитиш мосламаларисиз дунё товушларини эшита олмайди. 770 миллиондан ортиқ катта ёшдаги инсон ҳанузгача ўқиш ва ёзишни билмайди. 2,5 миллиарддан зиёд аҳоли глобал ахборот ва интернет имкониятларидан узилган ҳолда яшамоқда. 6,5 миллиард инсон эса самолётда умуман учиб кўрмаган...


Бу рақамлар шунчаки қуруқ кўрсаткичлар эмас. Улар ортида миллионлаб инсонларнинг ана шундай аянчли тақдири ётибди.
Агар сиз ҳозир ушбу матнни ўқий олаётган, атрофдаги ранглар ва товушларни ҳис қилаётган, энг муҳими, янги кунни соғ-омон яшаётган бўлсангиз, демак, сиз сайёрадаги энг бахтли инсонлардан бирисиз. Шундай экан, турмуш ташвишларидан нолишни тўхтатинг. Ён-атрофга боқинг: сиз яшаётган бугунги кунга кимлардир етмади. Демак, ҳар бир хотиржам олинган нафас, ҳар тинч отган тонг учун Яратганга ҳамдлар айтиб, шукроналик кайфияти билан яшанг. Чунки сиз энг бой одамсиз!
 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

 

Ибратли ҳикоялар