Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Сентябр, 2026   |   20 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:27
Қуёш
05:50
Пешин
12:23
Аср
17:00
Шом
18:59
Хуфтон
20:17
Bismillah
02 Сентябр, 2026, 20 Рабиъул аввал, 1448

Фарзанднинг отага имом бўлиши

22.06.2026   17467   1 min.
Фарзанднинг отага имом бўлиши

Савол: Мен бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда отага имомлик қилиб бўлмайди, дейилган. Отага имомлик қилиб бўлмайдими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадис эмас, балки тобеинларнинг улуғ олимларидан бўлган Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳга мансуб гапдир. У зот ўз сўзларини отага эҳтиром кўрсатиш, унинг олдида одоб билан туришга тарғиб маъносида айтганлар. Фиқҳий қоидаларга кўра ҳар бир масжидда унга тайинланган доимий имоми энг ҳақли бўлади. Ҳатто отаси ёки ундан кўра фақиҳ ёки тақводорроқ одам турганда ҳам у имомликка ўтишга ҳақли бўлаверади.

Шунингдек, намоз қоидалари ва қироатни намозни адо этадиган даражада биладиган инсон ўз уйида имомликка ўтишда бошқалардан кўра ҳақли ҳисобланади. Бу ҳолатда ота ва бошқалар тенг бўлади. Фақатгина султон ёки унинг ноиби уй эгаси ва масжид имомидан кўра ҳақли саналади. Инсон ёки доимий имом ўзи ҳақли бўлса-да, ўша ерда ундан афзалроқ одам бўлса, унга имомликка ўтишни таклиф қилиши мустаҳаб саналади.

Демак, фарзанд ўз уйида ёки ўзи имом бўлган масжидда имомликка ўтиши отадан кўра ҳақли бўлса-да, унга таклиф қилиш ёки унинг рухсати билан ўзи ўтиши афзал ва одоб ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Доҳада «Узбекистан: Ҳеритаге ин Мотион» кўргазмаси очилади

02.09.2026   522   2 min.
Доҳада «Узбекистан: Ҳеритаге ин Мотион» кўргазмаси очилади

2026-йил 3-сентябрь куни Доҳадаги Ислом сан’ати музейида О‘збекистон тарихи ва маданий меросига баг‘ишланган «Узбекистан: Ҳеритаге ин Мотион» ко‘ргазмаси очилади. Экспозиция Марказий Осиёда ислом дини тарқалишидан олдинги даврдан то ҳозирги кунгача бо‘лган тарихий ва маданий жараёнларни қамраб олади ҳамда 28-ноябргача давом этади.

Лойиҳа О‘збекистон Маданият ва сан’атни ривожлантириш жамг‘армаси ҳамда Ислом сан’ати музейи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Ко‘ргазма со‘нгги уч о‘н йилликдаги О‘збекистон тарихини мамлакатнинг замонавий маданий қиёфаси шаклланиши нуқтаи назаридан намойиш этувчи илк халқаро экспозиция бо‘лади.

Экспозицияда Қатар ва О‘збекистондаги етакчи музей ҳамда маданий муассасалар коллекцияларидан намуналар намойиш этилади. Улар орасида Афросиёбнинг машҳур деворий тасвири, «Катта Лангар» Қур’они, Шарқшунослик институти қо‘лёзмалари, Бухоро кулолчилик намуналари, ХИХ–ХХ асрларга оид миллий либослар, заргарлик буюмлари, ипак матолар ва ан’анавий ҳунармандчилик асарлари бор.

Ко‘ргазма қадимги минтақа тарихи, ме’морий мерос, ислом цивилизациясининг интеллектуал ютуқлари ҳамда ан’анавий ҳунармандчилик ривожига баг‘ишланган то‘ртта тематик бо‘лимдан иборат. Унда О‘збекистоннинг ислом оламида фан, маданият ва сан’ат ривожининг тарихий марказларидан бири сифатидаги о‘рнига, шунингдек, Сомонийлар ва Темурийлар даври меросига алоҳида э’тибор қаратилади.

Тарихий мерос мамлакатнинг замонавий маданий ривожи билан узвий бог‘лиқ ҳолда намойиш этилади. Декоратив-амалий сан’ат, то‘қимачилик ва заргарлик ан’аналарига алоҳида о‘рин берилади.

Ко‘ргазма доирасидаги оммавий дастур ма’рузалар, маҳорат дарслари, ан’анавий ҳунармандчилик намойишлари, шунингдек, икат сан’ати ва ипак ишлаб чиқаришга баг‘ишланган тақдимотларни о‘з ичига олади. 3–16-сентябрь кунлари рассом Давлат Тошев резидентлик дастури доирасида маҳаллий рассомлар ва ко‘ргазма ташриф буюрувчилари учун Шарқ миниатюраси ҳамда «Абрū-Баҳор» техникасига баг‘ишланган маҳорат дарсларини о‘тказади. Иштирок этиш учун олдиндан ро‘йхатдан о‘тиш талаб этилади.

2017-йилда ташкил этилган О‘збекистон Маданият ва сан’атни ривожлантириш жамг‘армаси мамлакатнинг маданий меросини асраш ва халқаро миқёсда тарг‘иб қилиш билан шуг‘улланади. Жамг‘арма 17 дан ортиқ мамлакатда халқаро лойиҳаларни амалга оширган ва 40 дан ортиқ хорижий маданият муассасалари билан ҳамкорлик қилган.

Доҳадаги Ислом сан’ати музейи 2008-йилда ташкил этилган. Музей коллекцияси қарийб 1 300 йиллик тарихни қамраб олади ва унда қо‘лёзмалар, кулолчилик буюмлари, металл ва шиша маҳсулотлари, то‘қимачилик намуналари, гиламлар ҳамда заргарлик буюмлари мавжуд.
О'збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 
 
Дунё янгиликлари