Нақшбандийя тариқати таълимотларидан
Беш тоифа инсонга зинҳор қаттиққўллик қилманг (қалбини оғритманг):
(خَمْسَةٌ لَا تَقْسُ عَلَيْهِمْ:)
Етим (اليَتِيم)
Мискин (المِسْكِين)
Аёл киши (المَرْأَة)
Бемор (المَرِيض)
Фақир (камбағал) (الفَقِير)
Беш тоифа инсонни зинҳор ёмон кўрманг:
(خَمْسَةٌ لَا تَكْرَهْهُمْ:)
Онангиз (أُمُّكَ)
Отангиз (أَبُوكَ)
Опангиз / Синглингиз (أُخْتُكَ)
Акангиз / Укангиз (أَخُوكَ)
Жуфти ҳалолингиз (рафиқангиз) (زَوْجَتُكَ)
Тўрт нарсани зинҳор қилманг:
(أَرْبَعَةٌ لَا تَفْعَلْهُمْ:)
Ҳасад (الحَسَد)
Ғазаб (الغَضَب)
Кибр (التَّكَبُّر)
Ғурур (манманлик) (العُجُب / الغُرُور)
Тўрт нарсага (ёки кимсага) зинҳор хиёнат қилманг:
(أَرْبَعَةٌ لَا تَخُنْهُمْ:)
Роббингизга (رَبُّكَ)
Динингизга (دِينُكَ)
Расулингизга (رَسُولُكَ ﷺ)
Ватанингизга (وَطَنُكَ)
Тўрт нарсани зинҳор тарк этманг (алоқани узманг):
(أَرْبَعَةٌ لَا تُقَاطِعْهُمْ:)
Намоз (الصَّلَاة)
Қуръон (القُرْآن)
Зикр (الذِّكْر)
Силаи раҳм (қариндошлик ришталари) (صِلَةُ الأَرْحَام)
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
Жорий йилнинг 2–3 сентябрь кунлари Қоҳира шаҳрида Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этади. Маълумки, жорий йил июль ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бутунжаҳон Фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти аъзолигига қабул қилинган эдилар.
Халқаро йиғинда дунёнинг таниқли муфтийлари, фатво ва фиқҳ марказлари уламолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Ал-Азҳар дорулфунуни каби нуфузли олийгоҳлар профессорлари ҳамда соҳа мутахассислари жам бўлади.
Кун тартибида сунъий интеллект, жадал рақамлаштириш ва замонавий биоэтика замонида оила институти мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш ҳамда маънавий инқирозларга исломий қадриятлар асосида шаръий ва илмий ечимлар топиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати