"У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир" (Наҳл сураси, 10-11-оятлар).
Мустақилликнинг 35 йиллик байрами муносабати билан юртимиз бўйлаб 22–23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиляпти.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбарияти ташаббуси билан 22 август куни пойтахтимиздаги барча масжидларда масжид ходимлари билан биргаликда жоме ҳовлиси, хонақоҳ, кўчалар, йўлаклар тартибга келтирилмоқда, дарахтларга ишлов берилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати