Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Октябр, 2026   |   7 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:38
Пешин
12:08
Аср
15:55
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
18 Октябр, 2026, 7 Жумадул аввал, 1448

06.07.2026   12386   1 min.
Бошқа мақолалар

Шукр, сано ва дуони жамлаган оят

30.04.2026   19399   1 min.
Шукр, сано ва дуони жамлаган оят

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

﴿ربِّ إني لما أنزلت إليَّ من خير فقيرٌ﴾

“Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман” (Қосос сураси, 24-оят).

Ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ушбу жумла ўз ичига ҳам шукрни, ҳам санони, ҳам дуони қамраб олгандир. Аллоҳ таоло бу (дуо) сабабли Мусо алайҳиссаломга жуфти ҳалол, бошпана ва иш (ризқ) ато этди”.

Банда билан Парвардигори ўртасидаги энг яқин (қисқа) йўл – У Зотга муҳтожлигини изҳор қилишдир.

Ифтиқор (الافتقار) бу – фақат моддий камбағаллик эмас, балки маънавий жиҳатдан Аллоҳнинг лутфисиз ҳеч ким эканини ҳис қилиш, ҳар бир сонияда Унинг ёрдамига интизор бўлиш демакдир.

 

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ