Сайёр хайрия тадбирлари доирасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳудудида жойлашган ногирон шахслар учун мўлжалланган мурувват уйига 7,5 млн. сўмлик гигиена воситалари, ҳудуддаги 100 та эҳтиёжманд оилага 10 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ҳадя қилинди.
"Вақф" фонди Матбуот хизмати
#xushxabar #muftiy #instagram
Алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг расмий Инстаграм саҳифаси обуначилари сони 1 000 000 дан зиёдни ташкил этди.
Шунингдек, Муфтий ҳазратнинг руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ ва ижтимоий-маърифий чиқишлари бериб бориладиган барча ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар сони 4 миллионга яқинлашди.
Бундай юқори натижа — мухлис халқимизнинг гўзал ва мазмунли мавъизаларга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга бўлган юксак иштиёқи ҳамда дин пешволарига кўрсатаётган катта ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин намунасидир.
Таъкидлаш жоизки, диний-маърифий соҳадаги бундай катта аудитория нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари миқёсида ҳам энг етакчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аллоҳ таоло бу дунёда пайғамбарлар ворислари бўлган уламолар насиҳатига етказганидек, Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш саодатини насиб этсин. Омин!
Маълумот учун Муфтий ҳазратларнинг асосий ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:
@shayx_nuriddinxoliqnazar
@shayxnuriddinxoliqnazar
@shayxnuriddinxoliqnazaruz
@shayxnuriddinxoliqnazar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати